Uz
Бу — ҳақиқат! 43 ёшли аёл қандай қилиб 18 ёшли қизга айланди? (фото)

Сиз кўриб турган аёл — тайванлик дизайнер Луре Шу. Унинг ёши 43 да эканлигига ишонасизми?
Унинг юзида умуман ажин йўқ, танасида эса ортиқча ёғ.

Танимаганлар унга 18 ёшдан юқори ёш беришмайди. Чиндан ҳам у шундай ёш кўринади.
Унинг ташқи кўриниши ёш кийиниши туфайли эмас, балки танасини, юзини доим парваришлашида.
Лура ташқарига юзига қуёшдан ҳимояловчи крем суртмасдан чиқмайди — бу терисининг ёш сақланишида муҳим омилдир.

Асосийси — терисини доим намлантириб туради, шунингдек, C витаминига бой таомларни истеъмол қилади.
Ширин ва ёғли маҳсулотлардан буткул воз кечган.
Ҳар эрталаб аччиқ қаҳва ичади. У бундай ичимлик тери учун фойдали деб ҳисоблайди.
Бу ерда Шу онаси ва опаси билан суратга тушган. Балки, унинг ёш кўриниши генетикасига ҳам боғлиқдир.
