Создать публикацию

Uz

Филиппинда самолёт уй устига тушиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди


Фото: twitter.com/sunstaronline
Фото: twitter.com/sunstaronline

Филиппинда енгил моторли самолётнинг уй устига тушиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 17 мартда ABC News маълум қилди

Таъкидланишича, самолёт бортида 5 киши бўлган ва уларнинг барчаси ҳалок бўлган. Шунингдек, фалокат ердаги 5 кишининг ҳаётига ҳам зомин бўлган.

Қутқарув хизматлари маълумотларига кўра, самолётнинг қулаши уйда ёнғин келтириб чиқарган. Ёнғин оқибатида яна 2 киши жабрланган. Воқеа сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. 

Гувоҳларнинг айтишича, самолёт уй устига қулашидан олдин дарахт ва электр устунига урилган.