Создать публикацию

Uz

Тўйлардан қачон тўямиз? Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сонида яна долзарб мавзу таҳлили


Фото: Халқаро пресс-клуб
Фото: Халқаро пресс-клуб

Бугун тўй ва маросимлар қандай ўтмоқда? Аслида улар қандай бўлиши керак? Бу борада ҳаддан ошиш қандай оқибатларга олиб келмоқда?

Булар оддий саволлар эмас ва жавоби ҳам оддий бўлмайди. Ҳар бир удум ва анъананинг тарихи бор. Жумладан тўйларнинг ҳам. Лекин охирги йилларда аксарият одамлар тўйнинг асл мақсадини батамом эсдан чиқарди. Оқибатда жамиятимизда, одамлар ўртасида бир биридан ўзиш, ҳасад қилиш иллатлари кучайди. Бу бемаъни “мусобақалар”дан бугун нафақат битта оила, балки бутун жамият зарар кўрмоқда. Ажралишлар сони кескин ортиб, оилалар қарз устига қурилиб, турли зиддиятлар вужудга келмоқда. Исрофгарчилик ортмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу муаммонинг асл сабаби ва ечимларини бир неча барта жонкуярлик билан таҳлил қилди. Ҳозирда Олий Мажлис Сенати томонидан тўй ва маросимларни ихчамлаштиришга қаратилган Қарор лойиҳаси халқимиз муҳокамасига қўйилган. Мазкур Қарор ва Низомда қандай тартиблар белгиланади? Тўйдан тежалган маблағга нималар қилиш мумкин? Хориждан кириб келаётган устига асал суртилган “заҳар”ни едиришдан мақсад нима? Маънавий мустамлакага айлантириш эмасмикан?

Халқаро пресс клубнинг “Маслаҳатли тўй тарқамас ёхуд таназзулга олиб бораётган ҳой-у ҳаваслар” мавзусидаги навбатдаги таҳлилий сессиясида мазкур долзарб муаммолар таҳлил қилинади. Сессиянинг биринчи қисми бугун “Ахборот 24” дастуридан сўнг намойиш этилади