Создать публикацию

Uz

Йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш уч номзод танлаб олинди — Мессига жой топилмади


Йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш уч номзод танлаб олинди — Мессига жой топилмади
Йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш уч номзод танлаб олинди — Мессига жой топилмади


ФИФА 2018 йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун курашадиган уч нафар номзодни эълон қилди.

Улар - Криштиану Роналду («Реал»/«Ювентус», Португалия терма жамоаси), Лука Модрич («Реал», Хорватия терма жамоаси) ва Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», Миср терма жамоаси).

Мухлислар ва мутахассислар орасида ўтказилган сўровномадан сўнг, соврин учун курашдан Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити»), Антуан Гризманн («Атлетико»), Эден Азар («Челси»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»), Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Лионель Месси («Барселона») ва Рафаэль Варан («Реал») тушиб қолди.

Ғолиб номи 24 сентябрь куни Лондонда ўтказиладиган йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида эълон қилинади