Создать публикацию

Uz

Ўзбекистон орқали Хитойдан Афғонистонга янги транспорт коридори очилди

 

Ўзбекистон ва Хитой Афғонистонга янги транспорт коридори орқали товарлар етказиб бера бошлади, деб хабар қилмоқда Podrobno.uz.

Ушбу фаолият билан икки мамлкат ҳамкорлигида 2018 йилда махсус ташкил қилинган Silk Road International компанияси шуғулланмоқда. Silk Road International “Тошкент – Андижон – Ўш – Иркештам – Қошғор” йўналишида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дуккакли маҳсулотлар, сок ва нектарлар, пахта толали маҳсулотлар етказиб беришни йўлга қўйган.

Хитойдан эса Ўзбекистонга қурилиш материаллари, кўчатлар, автомобил эҳтиёт қисмлари ҳамда халқ исеъмол моллари олиб келинмоқда.

Бундан буён компания Хитой ва Ўзбекистондан товарларини Ўзбекистон орқали Афғонистон шимолидаги Хайратон шаҳрига етказиб беради. Ушбу ўўналишнинг умумий узунлиги 1,6 минг километрни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой орасида транспорт соҳасида ҳамкорлик кун сайин ривожланиб бормоқда. Бироз олдин Хитойнинг Beijing Jiufang Grang Move Transportation Equipment Co.Ltd компанияси Ўзбекистон осма поездлар транспорт тизимини яратиши ҳақида хабар қилган эдик.