Создать публикацию

Uz

Москвада жомадон ичидан жасад топилди, у ўзбекистонлик қиз экани айтиляпти

Фото: РИА Новости

Москва шаҳрида сўнгги бир неча ҳафта ичида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари икки аёл кишининг жасадини топишди. Аниқлик киритилишича, ҳар икки жасад ҳам чамадонларда бўлган. Бу ҳақда Россия ОАВ хабар қилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фикрича, ҳар икки қурбоннинг ўлими билан боғлиқ вазият анча ғалати.

Аниқланишича, қурбонлардан бири 20 ёшли ўзбекистонлик қиз бўлган. Маълум бўлишича, у бир неча ой олдин Москвага келган.

Терговчиларнинг билдиришича, унинг қўшниси, Арманистон фуқароси бўлган эркак уйидан чамадонни олиб чиққан. У зўрлашда гумон қилинмоқда. 

Иккинчи қурбон эса ёши катта аёл экани айтилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда.