Создать публикацию

Uz

Голландия банки Гулнора Каримовга берилган пора иши доирасида 900 миллион доллар жарима тўлайди

 

Голландиянинг ING банки Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримовага Швециянинг TeliaSonera ширкати томонидан пора берилганлик иши доирасида 775 миллион евро (900 миллион доллар) жарима тўлашга рози бўлди.

Аввалроқ прокуратура банк фаолиятини текшириб, банк жиддий хатоликлар туфайли мижозларнинг ноқонуний пулларни ювиши олдини ололмаганлигини анқилаган.

«Мижозлар ўз банк ҳисобларидан бемалол, ҳеч қандай тўсиқларсиз жиноий мақсадларда фойдалана олишган”, дейилади Голландия прокуратурасининг 4 сентябрдаги баёнотида.

Амстердамдаги ING банки 2010-2016 йиллар оралиғида бундай хатоликларга йўл қўйганидан афсусда эканини билдирди.

Прокурорларнинг билдиришиларича, Гулнора Каримовга тегишли бўлган «Вимпелком» ширкатига пора сифатида берилган миллионлаб долларлар ING банк ҳисобларидан амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз,, 4 сентябрь куни Швеция пойтахти Стокҳольмда Гулнора Каримовага 350 миллион АҚШ долларидан кўпроқ пора берганликда айбланаëтган уч шахс устидан маҳкама жараëни бошланди.