Создать публикацию

Uz

Тошкент ИИББ: болани тиззасига ўтқазиб, машина бошқарган аёлга чора кўрилади

 

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, болани тиззасига ўтқазиб, машина бошқарган аёлга нисбатан чоралар кўрилади.

Айни вақтда махсус ходимлар аёлнинг шахсини аниқлаш билан шуғулланмоқда. 

Ушбу аёл томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларга келсак: Биринчидан, Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ 12 ёшга тўлмаган болаларни мотоциклнинг орқа ўриндиғида ёки автомобилнинг олд ўриндиғида олиб юриш тақиқланади (болаларга мўлажалланган махсус ўриндиқли ҳолатлар бундан мустасно). Бу видеода Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик кодексининг 128-моддаси бузилгани аниқланган. Агар бу қоидабузарлик биринчи марта содир этилган бўлса, аёлга нисбатан энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солиниши мумкин.

Бундан ташқари, видеодан аёлнинг автомобилни хавфсизлик камарани тақмай бошқаргани пайқалган. Шу сабаб унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 125-моддасига кўра, энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисми миқдорида жарима солиниши мумкин. 

Тошкент ИИББ томонидан ҳайдовчиларни автотранспорт воситаларни бошқараётганда вояга етмаган болаларни тиззага ўтқазмаслик, фарзандларни асраш, йўл ҳаракат қоидаларини бузмаслик ҳамда машинада болаларни махсус ўриндиқларда олиб юриш бўйича тавсияларга қатъий риоя қилиш сўралган.