Создать публикацию

Uz

Россиядан 41 миллиард доллар олиб чиқиб кетилади

 

Россиядан 41 миллиард доллар олиб чиқиб кетилади
Россиядан 41 миллиард доллар олиб чиқиб кетилади


Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги 2018 йилда мамлакатдан чиқиб кетадиган маблағлар оқими бўйича прогнозни икки бараварга оширди. Бу ҳақда «Иқтисодиёт сурати. 2018 йилнинг августи» вазирлик сайтида эълон қилинган ҳисоботида айтилади.


Охирги маълумотларга кўра, мамлакатдан 2018 йил охирига қадар аввалроқ айтилганидек 18 миллиард эмас, балки 41 миллиард доллар миқдоридаги маблағлар олиб чиқиб кетилади.


Капиталнинг чиқиб кетиши - молиявий ҳисобнинг салбий сальдосидир - у мамлакат тўлов балансининг бир қисми саналади. Унда мамлакатга инвестициялар сифатида кириб келган ва олиб чиқиб кетилган маблағлар ҳисобга олинади - ҳам тўғридан-тўғри (бунда компаниядаги улуш ўн фоиздан кўпроқ миқдорда харид қилинади), ҳам портфель (акциялар ва облигацияларнинг миноритар тўпламлари), шунингдек, норезидентларга муқаддам олинган кредитлар бўйича берилган кредитлар ва тўловлар ҳажми.


Дастлабки етти ой давомида Россиядан олиб чиқиб кетилган капиталлар оқими бир йил аввалги 8,7 миллиардга нисбатан 21,5 млрд долларни ташкил этди. Мамлакат МБ фикрича, бундай динамика хорижий активларни фаол сотиб олиш ва чет элликлар олдидаги рус банкларнинг қарзини камайтириш билан боғлиқ.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эстониядаги Danske Bank орқали Россия ва МДҲдан 30 млрд доллар ўтказилгани маълум бўлганди