Создать публикацию

Uz

Саудия Арабистони прокуратураси ҳазилкашларни огоҳлантирди


Саудия Арабистонида диний мавзуда ҳазил қилиш 5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазо берилиши мумкин. Бу ҳақда қиролик прокуратураси Twitter саҳифасида хабар қилди

“Жамоат тартибини бузиш, диний қадриятларни ва ахлоқ меъёрларини масхара қилишга қаратилган контентни яратиш ва тарқатиш кибер жиноят деб қаралади”, - дейилган хабарда.

Айбдор деб топилганлар 5 йилгача озодликдан маҳрум этилади, шунингдек 3 миллион риал (800 минг доллар) жарима қўлланилади.

2012 йилда “Саудия Арабистони либерал тармоғи” веб-сайтини асосчиси Раиф Бадави руҳонийларни ва қироллик диний полиция танқид қилганлиги учун ҳибсга олинганди.

Блогер ислом динини ҳақорат қилганлиги, кибер жиноят содир этиш бўйича айб қўйилди. Ҳозирги вақтда Бадави 10 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда