Создать публикацию

Uz

GM Uzbekistan «Спарк» ишлаб чиқаришни 3 баробарга оширмоқчи

 

GM Uzbekistan «Спарк» ишлаб чиқаришни 3 баробарга оширмоқчи
GM Uzbekistan «Спарк» ишлаб чиқаришни 3 баробарга оширмоқчи


«GM Uzbekistan» АЖ механик узатмали «Спарк» автомобилини ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқда. Бу ҳақда компания сайтидаги хабарда айтилади.


Аввалроқ, «GM Uzbekistan» АЖ ишлаб чиқарилаётган автомобиллар савдоси қайта йўлга қўйилиши билан харидорлар томонидан келиб тушаётган аризалар инобатга олиниб, компания томонидан бозор талабларини қондириш мақсадида талабгир автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми оширилишини маълум қилганди. 


«Мижозлар истаги ва бозорнинг ижобий тенденцияларини инобатга олиб, биз механик узатмали «Спарк» автомобили ишлаб чиқариш ҳажмини 6 223 дан 19 993 донагача оширяпмиз. Компания харидорларнинг талабларини қондириш ва барча ариза ва таклифларга ижобий жавоб бериш, шунингдек қулай шартнома тузиш учун барча шароитларни яратиш учун барча зарурий чораларни амалга оширади. Сабрингиз учун миннатдормиз!», - дейилади хабарда.