Создать публикацию

Uz

Шварценеггер ҳаётида биринчи марта мем яратди

Америкалик машҳур санъаткор ва сиёсатчи Арнольд Шварценеггер ҳаётида биринчи марта мустақил равишда мем яратди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter‘даги аккаунтида маълум қилди.


Фото: Twitter / @Scharzenegger

Актёр яратган мем «Бевафо йигит» суратининг вариацияси ҳисобланади. Мемнинг персонажлари «адолатли сайлов», «сиёсатчилар» ва «жерримендеринг» (АҚШга хос сайлов географияси тизими) бўлди.

Актёр шу йўл билан тенг миқдордаги сайловчилар сонидан тенг миқдорда депутатлар сайланиш амалиётидан иборат бўлган «жерримендеринг» тизимини йўқ қилишни сўради ҳамда ўз обуначиларидан фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кампаниясини молиялаштиришда ёрдам беришни сўради.