Создать публикацию

Uz

9 сентябрь куни Тошкентнинг қатор кўчалари марафон учун ёпилади

9 сентябрь куни Ёшлар иттиффоқи томонидан мустақилликнинг 27 йиллиги муносабати билан «Мустақиллик марафони» ташкиллаштирилади. Марафон давомида иштирокчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 9 сентябрь куни 9:00 дан 13:00 гача қатор кўчалар автоҳаракат учун вақтичалик бекитилади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ.


Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Марафон Яккасарой тумани Глинка кўчасидан бошланади ва Нукус, А. Қодирий, Абай, Олмазор, И. Каримов кўчалари орқали ўтиб, «Пахтакор» стадионида якунланади.

Ёпиладиган кўчалар:

Глинка кўчаси – Шота Руставели кўчасидан Нукус кўчасигача;

Нукус кўчаси – А. Қаҳҳор кўчасидан А. Қодирий кўчасигача;

Қодирий кўчаси– Нукус кўчасидан Абай кўчасигача;

Абай кўчаси – А. Қодирий кўчасидан Олмазор кўчасигача;

Олмазор кўчаси – Абай кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;

Ислом Каримов кўчаси – Олмазор кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача.