Создать публикацию

Uz

Тошкентда метро бекатида бир аёл ўзини поезд остига ташлади

 

Тошкентда метро бекатида бир аёл ўзини поезд остига ташлади
Тошкентда метро бекатида бир аёл ўзини поезд остига ташлади


Бугун, 19 март куни соат 21:00 атрофида Тошкент шаҳридаги метрополитеннинг «Беруний» бекатида нохуш воқеа кузатилди.


«Xabar.uz» нашрининг маълумотига кўра, 30-35 ёшлардаги аёл бекатга кириб келаётган поезд остига ўзини ташлаган. Зудлик билан кўрилган чоралар натижасида аёл саломат ҳолатда қутқариб колинган


Аёлга воқеа жойида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Шифокор ва психолог етиб келгач, у аёлнинг стресс ҳолатда экани аниқланган.


Ҳозир суриштирув ишлари давом этмоқда.