Создать публикацию

Uz

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ўзбек тилида нутқ сўзлади

 

26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Тинчлик жараёни хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда Афғонистон Президенти Ашраф Ғани нутқ сўзлади. Афғонистон раҳбари ўз нутқини ўзбек тилида бошлади.

Ашраф Ғани Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан яна бир бор кўришиб турганидан хурсанд эканини айтиб, ушбу конференцияни ташкил этишда кўрсатган ташаббуси учун миннатдорлик билдирди.

Қарийб 40 йилдан буён Афғонистонда беқарор вазият давом этмоқда. Қўпорувчилик ҳаракатларини олиб бораётган гуруҳлар, ташкилотлар ва ҳукумат ўртасида давом этиб келаётган зиддиятлардан оддий аҳоли зарар кўрмоқда. Бугунгача минглаб одамлар ҳалок бўлди. Мамлакатнинг бузғунчи кучлар томонидан эгаллаган ҳудудларидаги вазиятни ўнгланиши нафақат Ўзбекистон, минтақа, балки бутун дунё учун муҳим аҳамиятга эга.

Ашраф Ғани йиллар давомида олиб борилган қўпорувчилар ҳаракатларида вафот этган минглаб тинч аҳоли вакиллари хотирасига бир дақиқа сукут сақлашни таклиф қилди.