Создать публикацию

Uz

ФВВ: Россияда юз берган ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди


Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган бирламчи маълумотга асосан 2018 йилнинг 11 сентябр куни соат 07:15 (Москва вақти билан)да Орловск области Орловск тумани М-2 «Қрим» автойўлининг 322-километрида 403-йўналишда ҳаракатланаётган PAZ русумли автобус билан DEU «Neksiya» русумли енгил автомобилининг тўқнашуви содир бўлган.

Фото: Россия Ички ишлар вазирлигининг Орловск области бўйича бошқармаси
Фото: Россия Ички ишлар вазирлигининг Орловск области бўйича бошқармаси


Ўзбекистон ФВВ хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида воқеа жойида DEU «Neksiya» автомобилида бўлган 2 нафар фуқаро вафот этган, 1 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Фото: Россия Ички ишлар вазирлигининг Орловск области бўйича бошқармаси
Фото: Россия Ички ишлар вазирлигининг Орловск области бўйича бошқармаси


Дастлабки маълумотга асосан улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Тезкор рақамлари» (+998 71) 147-10-50.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 6 сентябрь куни соат 20:30да Липецк области Дубровский тумани Богородск аҳоли пунктида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган эди. Бунинг натижасида, воқеа жойида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган, 1 нафар Россия Федерацияси фуқароси турли даражада тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.