Создать публикацию

Uz

Андижонлик аёл Қозоғистонда юк поезди остида қолди

Ўзбекистон ФВВга 23 март куни соат 16:12 да қозоғистонлик ҳамкасбларидан Қарағанда вилоятида Ўзбекистон фуқароси билан рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида тезкор хабар келиб тушди

Маълум бўлишича, андижонлик Рўзихон Сатимовани Абай туманидаги «Карабас» бекати ҳудудида темир йўлни кесиб ўтаётганида юк поезди уриб юборади.

Олинган жароҳатлар оқибатида Р.Сатимова воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Ҳозирда унинг жасади Абай туманидаги шифохонада сақланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳукумат қарори билан Ўзбекистон фуқаролари хорижда жабрланганда махсус гуруҳ 3 соат ичида воқеа жойига жўнаб кетиши белгилангани маълум килинганди