Создать публикацию

Uz

Илон Маск дунёдаги энг катта маошни олади


Фото: iStock
Фото: iStock

Tesla компанияси акциядорлари компания бош директори Илон Маск учун 10 йиллик компенсация пакетини маъқуллашди. Унга кўра, Маскка тақдим қилинадиган компенсациялар миқдори 55 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилиши мумкин, деб хабар бермоқда CNBC телеканали.

Маскнинг кафолатланган маоши компания капиталлашувига боғлиқ ҳолда акциялар кўринишидаги компенсацияга ўтказилмоқда. Акциядорлар компания капиталлашуви ҳозирги 53 млрд доллардан 650 млрд долларгача ўсишини кутишмоқда.

Яқин 10 йил ичида Маск ҳар бири Tesla’нинг жорий акцияларининг 1 фоизи миқдорига тенг 12 та транш олади. Маск 1-траншни компания капиталлашуви 100 млрд доллардан ошгандан кейин олади. Маск ҳар кейинги траншни компания капиталлашуви 50 млрд доллардан ошиб борганда олади. Агар компания бозор қиймати 650 млрд доллардан ошса, Маск барча 12 траншга эга бўлади.    

Компаниянинг жорий қийматига кўра, компенсация миқдори 2,6 млрд долларни ташкил қилади, бироқ барча мақсадлар амалга ошса ва компания капиталлашуви ўсса, Маскнинг давлати 10 йил ичида 55,8 млрд долларга кўпайиши мумкин. Айни вақтда Маскнинг давлати 20 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилади