Создать публикацию

Uz

Путин ва Эрдўған 4,5 соатлик музокарадан кейин Идлиб бўйича келишувга эришди

 

Путин ва Эрдўған 4,5 соатлик музокарадан кейин Идлиб бўйича келишувга эришди
Путин ва Эрдўған 4,5 соатлик музокарадан кейин Идлиб бўйича келишувга эришди


Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Сочидаги музокаралари 4,5 соат давом этди. 


Путин Бочаров ручей қароргоҳида ўтган музокараларни серманзмун деб атаган. Бу музокаралар жорий йилда Путин ва Эрдўған ўртасида бўлиб ўтган 4-музокаралар бўлди.


Путин учрашув натижаларига изоҳ берар экан, Россия ва Туркия Суриянинг Идлиб вилоятида қуролланган мухолифат ва ҳукумат қўшинлари тўқнашиш чизиғи бўйлаб қуролсизлаштирилган ҳудуд ташкил этишга келишиб олганини маълум қилган


Путиннинг таъкиддлашича, ушбу ҳудуд эни 15-20 кмга чўзилиб, 15 октябрда ташкил этилади. Ҳудудни Туркия қуролли кучлари бўлинмаларининг ҳаракатчан патрул гуруҳлари ва Россия ҳарбий полицияси назорат қилади. 


Эрдўғаннинг таклифига кўра, ушбу ҳудуддан 10 октябргача оғир техника, танклар, ёппасига ўт очиш реактив тизимлари, барча мухолиф гуруҳларнинг қурол-аслаҳаси ва миномётлари олиб чиқилади.


Путин тез фурсатларда Сурияда конституциявий комиссия фаолиятини таъминлашга чақирди. Россия президенти, шунингдек, яқин орада Идлибдаги вазиятни тартибга солиш бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтишини маълум қилган.