Создать публикацию

Uz

Айрим банкоматлардан 10 миллион сўмгача нақд пул ечиб олиш мумкин бўлди

 

Тошкентда бир неча банклар банкоматлардан нақд пул ечиб олиш чегарасини 10 миллион сўмгача оширди, деб хабар қилмоқда ЎзСтандарт агентлигининг “Штрих кодлаш ва ахборот технологиялари маркази”. 

Айрим банклар филиалларига банкоматдан пул ечиш бўйича план ҳам ўрнатаяпти. Масалан, “Ҳамкорбанк”, “Инфинбанк”, “Капиталбанк”лар банкоматда пул ечиш бўйича план қўйган филиалларига ва бу тўғри. 

“Банкоматдан қанча кўп нақдлик ечилса - шунча яхши, банкка даромад. Олинган 1 фоизнинг 0.1 фоизи ЕОПЦга, 0.3-0.5 фоизи инкассация харажатларига кетади, қайта санаш ва бошқа харажатларга 0.1-0.2 фоиз кетади. Қолгани даромад”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йиллар давомида банкоматдан нақд пул олиш катта муаммо эди. Ушбу йилнинг апрел ойида кунига 1 миллион сўмгача ечиб олиш имкони пайдо бўлган эди. Ҳозир бўлса чеклов миқдори яна камайган. Энди навбат банкоматлар сонини кўпайтиришга.