Создать публикацию

Uz

23 март куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

 

23 март куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
23 март куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти


Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 23 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +10 ... +12 даража, кундузи +19 ... +21 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.


Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +2 ... +7 даража, кундузи +18 ... +23 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.


Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +3 ... +8 даража, кундузи +20 ... +25 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.


Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +7 ... +12 даража, кундузи +18 ... +23 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.


Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +10 ... +15 даража, кундузи +20 ... +25 иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.


Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +10 ... +15 даража, кундузи +13 ... +18 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.


Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +4 ... +9, кундузи +10 ... +15 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +7 ... +12, кундузи +18 ... +23 даража исиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.