Создать публикацию

Uz

Тошкентда икки фирибгар 1 млн 750 минг долларни ўзлаштириб юборди

 

Тошкентда Украина фуқароси билан 2 миллион долларлик шартнома тузиб, пулни бериш ўрнига уни ўзлаштириб юборган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, 23 март куни Тошкент шаҳар ИИББга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 28 август куни Чилонзор тумани 9-даҳада яшовчи Б.Ахатов "Еlegant Trade Business" МЧЖ ташкил этган. У ушбу МЧЖга қариндоши Ж.Раҳмоновни раҳбар этиб тайинлаб, 2017 йил 30 август куни Украина фуқароси Я.Пишак билан 2 миллион доллари миқдорида бўлган фармацевтика маҳсулотларини сотиб олиш бўйича шартнома тузган.

Сўнгра пулларни 90 кун ичида тўлиқ тўлаб беришни ваъда қилиб, 1 млн 750 минг 146 долларлик миқдордаги дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотларини олиб, пулни келишилган муддатда бермасдан 2017 йил 18 декабрь куни ўз мажбуриятларини "Реgas meva biznes" МЧЖ раҳбари Х.Ядгаровга ўтказиб берган.

Сотиб олинган фармацевтика маҳсулотларини эса сотиб, савдодан тушган 1 млн 750 минг долларни "Рнаrm Produkt" МЧЖнинг қурилишига инвестиция тариқасида киритиб пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Хабар қилинишича, Ж.Раҳмонов ушланган ва Б.Ахатовни ушлаш чоралари кўрилган.