Создать публикацию

Uz

Польша фуқароси содир этмаган жинояти учун 18 йил қамоқда ўтирди

 

Польша фуқароси содир этмаган жинояти учун 18 йил қамоқда ўтирди
Польша фуқароси содир этмаган жинояти учун 18 йил қамоқда ўтирди


Польшалик Томаш Коменда 15 ёшли Малгожата Квятовскаяни зўрлаганликда ва ўлдирганликда айбланиб, 25 йилга қамалган эди, деб хабар беради Дарё нашри TJournal'га асосан.


У қамоққа олинган пайтда 23 ёшда эди, ҳозир унинг ёши 42 да. Томаш 18 йил умрини қамоқда ўтказганидан сўнг унинг ноҳақ қамалгани ҳукумат томонидан тан олинди.


Квятовская 1996 йилнинг декабрь ойида ўлдириб кетилган эди. Унинг жасади эрта тонгда топилган. Бир кун аввал қиз бир неча дўстлари билан дискотекага борган эди.


Мазкур қотиллик юзасидан очилган жиноят иши уч йил давом этди. Бироқ уч йилдан сўнг ҳам ушбу жиноятни содир этган шахсни жазолаш учун етмади.


2016 йилда прокуратура Малгожата Квятовскянинг ишига қайта мурожаат қилди.


2017 йилнинг июнида эса қизни кўп сонли зўрлаш жиноятини содир этгани учун қамоқда ўтирган Иринеуш М исмли шахс ўлдиргани аниқланди. Шундан сўнг ушбу жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган ва 18 йил қамоқда ўтирган Томаш Коменда айбсиз деб топилди.