Создать публикацию

Uz

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пасайди

 

Ўзбекистон марказий банки 23 март учун асосий чет эл валюталарининг сўмга нисбатан қийматларини эълон қилди.

Доллар курси 21,99 сўмга арзонлаб, 8118,07 сўмни ташкил этди.

Шунингдек, евро қиймати 7 сўмга ошиб, 10037 сўмга етди.

Эслатиб ўтиш керак, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.