Создать публикацию

Uz

Усэйн Болт футболчи сифатида илк ўйинини ўтказди​

 

Усэйн Болт футболчи сифатида илк ўйинини ўтказди​
Усэйн Болт футболчи сифатида илк ўйинини ўтказди​


Ямайкалик спринтер Усэйн Болт Швейцариянинг Hublot соатсозлик компанияси томонидан ташкил қилинган кўргазмали ўйинда майдонга тушди.


Беллашув Базель шаҳрида ташкил қилинган Baselworld кўргазмаси доирасида ўтказилди. Унда Диего Марадона бошчилигидаги Роберто Карлос ва Марко Матерацци каби футболчилар жамоаси, шунингдек, Жозе Моуриньо бошчилигидаги Алексей Смертин, Патрик Клюйверт каби футболчилар билан бирга Усэйн Болт жамоаси ҳам иштирок этди. 11:11 ҳисобида якунланган баҳсда Болт битта гол урди.


Фото: Hublot

Ўйинни машҳур италиялик ҳакам Никола Риццоли бошқариб борди.


Фото: Hublot