Создать публикацию

Uz

Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

 

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 25 сентябр кунидан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 40,28 сўмга кўтарилиб, 8079,28 сўм ташкил қилди.

Евро курси эса 144,60 сўмга кўтарилиб, 9 492,35 сўмни ташкил қилди.

Шу билан бирга, Россия рубли 3,41 сўмга ортиб, 121,46 сўмни ташкил қилди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.