Создать публикацию

Uz

Мажбурий ижро бюроси ходимига 600 доллар пора берган фуқаро қўлга олинди

 

Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 14 сентябрь куни Шўрчи тумани «А.Навоий» маҳалласи А.Диёров кўчаси 1-уйда яшовчи фуқаро Б.Ж ўзига тегишли бўлган нотурар жой биносида мойжувоз ускунаси ўрнатиб пахта чигитидан мой ишлаб чиқараётганлиги аниқланган. Бу ҳақда МИБ туман бўлими ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланган ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилаётган вақтида фуқаро Б.Ж.нинг ўғли А.Ж. томонидан далолатнома тузмаслик эвазига Бюро ходимига 600 (олти юз) АҚШ доллари пора сифатида таклиф қилинган.

Бюро ходимининг билдиргисига асосан, туман прокуратураси, МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси ички хавсизликни таъминлаш инспекцияси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Шўрчи туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, А.Ж. 600 (олти юз) АҚШ долларини пора сифатида бераётган вақда жиноят устида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 211- моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ноқонуний равишда мой ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган Б.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1862-моддаси 1-қисмига кўра терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.