Создать публикацию

Uz

Тошкентда қидирилаётган хавфли жиноятчи қўлга олинди

Тошкентда қидирилаётган хавфли жиноятчи қўлга олинди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.


Фото: ИИББ

«Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, кўрсатилган қаршиликка қарамай, Жўраев Шоҳрух Қобил ўғли қўлга олинди», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, жиноий гуруҳнинг сўнгги аъзоси — 1989 йилда туғилган Йўлдошев Баҳодир Бахтиёрович қидирувда қолмоқда.


Фото: ИИББ

Тошкентликлар ва пойтахт меҳмонларидан гумонланувчининг турар жойи маълум бўлса, ушбу рақамлар орқали хабар бериши сўралди: 102, 272-98-39, 231-95-13, (98) 362-51-14.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ оғир жиноят содир қилганликда гумонланувчи 1991 йилда туғилган Олмазор туманида яшовчи Жураев Шоҳрух Қобил ўғли қидирилаётгани хабар берилган эди.