Создать публикацию

Uz

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеодан сўнг ҳайдовчи жазоланди

 

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеодан сўнг ҳайдовчи жазоланди
Ижтимоий тармоқда тарқалган видеодан сўнг ҳайдовчи жазоланди


Фото: Тошкент шаҳар ЙҲХБ

Яқинда ижтимоий тармоқларда «Спарк» ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига чиқиб ҳаракатлангани ҳақида видеолавҳа тарқалди.


Мазкур ҳолатда Қумариқ кўчасида «Спарк» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ю.Р. йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига чиқиб ҳаракатлангани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЙҲХБ хабар берди


«Спарк» ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128х5-1-моддасига (жаримаси ЭКИҲ 10 баробари миқдорида) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.