Создать публикацию

Uz

Тошкент вилоятидаги даҳшатли автоҳалокат натижасида 3 одам ҳалок бўлди, 7 одам жароҳатланди

 

“Чирчиқ-Янгибозор-Ўртасарой” йўлининг Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидан ўтувчи 25-километрида автотўқнашув оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 7 киши жароҳатланди.

Газета нашрининг ёзишича 24 ёшли Н.Сарсенбаев бошқариб кетаётган Lacetti ва 32 ёшдаги С.Аҳмедов бошқараётган Damas автомашиналари тўқнашуви 21 март куни соат 13дан 50 дақиқа ўтганида юз берган.

Damas ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Damas йўловчиси бўлган 46 ёшли Ж.Тўлаганова ва Lacetti ҳайдовчиси касалхонага олиб кетилаётганда “Тез ёрдам” машинасида вафот этди.

Lacetti енгил автомашинасининг бир нафар, Damas минивенининг 6 нафар йўловчиси турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.