Создать публикацию

Uz

Дональд Трамп дунëдаги энг ишончсиз давлат раҳбари деб топилди


АҚШдаги Pew Research Center ўтказган сўров хулосасига кўра¸ Америка президенти Дональд Трамп дунë раҳбарлари орасида энг ишончсиз етакчи деб топилди. Сўровда¸ айтилишича¸ 25 давлатда яшовчи 26 минг одам иштирок этган.

Германия канцлери Ангела Меркел дунë бўйлаб энг ишончли давлат раҳбари деб топилган ва сўралганларнинг 52 фоизи Меркелга ишонч билдирган.

Сўров хулосасига кўра¸ ишонч даражаси бўйича Франция президенти Эммануэль Макрон иккинчи¸ Хитой президенти Си Цзиньпин учинчи ўринга қўйилган.

Тўртинчи поғонага қўйилган Россия президентига сўралганларнинг 30 фоизи ишонч билдирган¸ 62 фоизи унга ишонмаслигини айтган.

Ишончсизлик бўйича энг юқори рейтингни қўлга киритган Трампга¸ сўралганларнинг 70 фоизи ишонмаслигини айтган.

Трамп баробарида¸ халқаро сўров хулосасига кўра¸ АҚШ рейтинги ҳам кескин пасайган. Сўралганларнинг аксарияти Вашингтон ташқи сиëсатидан норози эканини билдирган.