Создать публикацию

Uz

Жиззахда автомобил юк поезди билан тўқнашиб кетди, машина ҳайдовчиси вафот этди

 

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида юк поезди автомобил билан тўқнашиб кетди, деб хабар қилди Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳодиса 10 февраль куни кундузи соат 12:30да "Пахтакор" маҳалласида яшаган 1970 йилда туғилган Х. Зоиров бошқарувидаги ВАЗ-2107 русумли автомашинаси иштирокида содир этилган.

Автомобил "Янгиер-Чимқўрғон" 4Р-32 йўлининг 3164-пикет қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтаётган вақтида 3601-сонли юк поезди билан тўқнашиб кетган.

"Тўқнашув оқибатида ВАЗ-2107 автомашинаси ҳайдовчиси Х. Зоиров жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган ва унинг йўловчиси Ф. Тўраев касалхонага ётқизилган", — дейилади хабарда.