Создать публикацию

Uz

Россияда Telegram’га 15 кун муҳлат берилди

 

Россияда Telegram’га 15 кун муҳлат берилди
Россияда Telegram’га 15 кун муҳлат берилди


Роскомнадзор Telegram мессенжери раҳбариятини фойдаланувчилар хабарларини шифрдан очиш учун керакли бўлган маълумот тақдим этилиши лозимлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.


«Роскомнадзор Telegram Messenger Limited’га маълумот тарқатиш ташкилоти мажбуриятларининг бажарилиши лозимлиги ҳақида билдиришнома юборди», - дейилади хабарда.


Мессенжер вакилларига талабни бажариш учун 15 кунлик муҳлат берилди. Акс ҳолда сервис Россия ҳудудида блоклаб қўйилиши мумкин.


Эслатиб ўтамиз, 20 март куни РФ Олий суди Telegram’нинг шикоят аризасини рад этди. Унда Россия Федерал хавфсизлик хизматининг фойдаланувчилар алмашувчи хабарларни қабул қилиш, узатиш, етказиш ва (ёки) қайта ишлаш ҳолатлари ҳақида, шунингдек, ушбу фойдаланувчилар борасида маълумот тақдим этиш тартиби бўйича буйруғини бекор қилиш талаб қилинганди. Сервис раҳбарияти бундай маълумот фақат суд тартибида берилишини айтмоқда.