Создать публикацию

Uz

Душанба кунидан Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда

 

Душанба ва сешанба кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйидан Каспий денгизи орқали совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати "Ўзгидромет" маълумотларига асосланиб.

26 март куни республика бўйлаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон, Хоразм, Сурхандарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчиликлар кузатилмайди.

27 март куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликлар кутилмайди.

Сешанба куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати пасаяди, кечаси +5…+10, шимолда +2…+7, жойларда 0…–2 даража, кундузи +15…+20 даражага етади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор.