Создать публикацию

Uz

Вокзалда юрган уйсиз шахснинг ёнидан 750 минг доллар топилди


Фото: Reuters

Швециялик полициячилар уйсиз шахсни қўлга олишди, унинг ёнидан тахминан 6 млн крона (750 минг доллар) аниқланди. Бу ҳақда The Sun ёзмоқда.

Эркак Стокҳольмдан тахминан 70 километр масофадаги Уппсала шаҳрида жойлашган темир йўл ва автобус станциясида ушланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари маълумотларига кўра, уйсиз шахс ўткинчилардан чипта учун пул сўраш билан шуғулланган.

Бироқ полициячилар уни қўлга олишганидан сўнг, эркакнинг чўнтаклари купюраларга тўла экани аниқланди. Гап минглаб банкноталар ҳақида кетмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларнинг тан олишларича, бундай вазиятга биринчи марта дуч келишлари.

Газетанинг ёзишича, уйсиз шахс ўткинчилардан пулни қўполлик ишлатган ҳолда, жумладан таҳдид билан талаб қилган. Бироқ полиция уни пул ювишда гумонлаб қўлга олди. Эркакка бир неча кундан сўнг судга келиш мажбурияти юкланди