Создать публикацию

Uz

Ўзбекистон ФИФА рейтингида яна 5 поғона юқорилади

 

Ўзбекистон ФИФА рейтингида яна 5 поғона юқорилади
Ўзбекистон ФИФА рейтингида яна 5 поғона юқорилади


ФИФА рейтингининг янгиланган рўйхати эълон қилинди, деб маълум қилди Хабар нашри.


Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси жадвалда кескин кўтарилди — ўтган ойга нисбатан 5 поғона юқорилаб, 72-ўриндан жой олди. Ёдингизда бўлса, терма жамоамиз ўтган ойда ҳам бир поғона кўтарилишга муваффақ бўлган эди.


Ўзбекистон термаси Осиё қитъасидаги ўрнини яхшилаб олди ва 7-поғонада қайд этилди. Қитъамизда ҳамон Эрон терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни Австралия, Япония, Жанубий Корея терма жамоалари эгаллаган.


Фото: «FIFA.COM»


Рейтингнинг кучли ўнлиги яна ҳеч қандай ўзгаришсиз қолди — унда ҳамон Германия терма жамоаси карвонбошилик қилмоқда. Немислардан кейинги ўринни Бразилия банд этган бўлса, Европанинг амалдаги чемпиони Португалия кучли учликка якун ясаган.