Создать публикацию

Uz

Коммунал тўловлар бўйича қарздорлик пластик карточкадан огоҳлантиришсиз ечиб олинади

 

Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Фармон талабларига кўра, 2018 йил 1 мартдан бошлаб турар-жойга прописка қилинган вояга етган шахслар коммунал тўловлар бўйича уй мулкдори билан биргаликда жавобгар ҳисобланади.

Мажбурий ижро бюросига энергоресурслар бўйича қарздорликлари мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг пластик карталарининг ҳисоб рақамларидан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги пул маблағларини ҳар ойда сўзсиз ечиб олиш ҳуқуқи берилди.

Шу билан бирга, 2018 йил 1 майга қадар ижро ҳужжатлари ва коммунал тўловлардан қарздорлиги мавжуд шахсларнинг маълумотлари акс эттирилган умумфойдаланишдаги маълумотлар базаси яратилади.

Мазкур базага киритилган қарздор жисмоний ва юридик шахслар йирик битимлар тузиш, айрим турдаги молия-кредит, халқаро йўловчи ташиш ва давлат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди.