Создать публикацию

Uz

АҚШда 17 киши отиб ташланган мактабни бузиб ташлашга қарор қилинди


Фото: Скриншот
Фото: Скриншот

17 киши отиб ташланган Флорида штатининг Паркленд шаҳридаги мактаб биносини бузиб ташлашга қарор қилинди. 

Ушбу қарор мактаб раҳбарияти йиғилишида қабул қилинган. Аввалроқ Броуард округи мактаблар кенгаши бошлиғи Роберт Рэнси ўқувчилар фожиа юз берган бинода ўқимасликлари кераклигини айтган.

14 февралда “Марджори Стоунман Дуглас” мактабида 19 ёшли Николас Круз томондан содир этилган отишмада 17 киши ҳалок бўлганди, 15 киши жароҳат олганди. Қотил мактабнинг собиқ ўқувчиси бўлиб, интизомни бузгани учун мактабдан четлатилган бўлган. 

Таъкидланишича, мактаб раҳбарияти бинонинг бузилиши эҳтимолини штатнинг қонунчилик йиғини аъзолари билан муҳокама қилган. Маҳаллий парламент сенатори Билл Гальвано мактабнинг бузилиши ва янгисининг қурилишини 30 млн долларга баҳолаган