Создать публикацию

Uz

Сурхондарёда иккита янги жоме масжид фойдаланишга топширилди


Фото: muslim.uz
Фото: muslim.uz

16 февраль куни Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги масжидлар сони яна иккитага кўпайди. Олтинсой туманида “Аҳмад Яссавий” ва “Аҳатхон” номли жоме масжидлар ўтган муборак жума кунида ўз иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда ЎМИ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу масжиднинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Ўктам Қобилов, Олтинсой тумани ҳокими Эркин Бойниёзов ва Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар Сайфуддинов иштирок этиб, намозхонларни янги масжидлар билан қутлашди.

Фото: muslim.uz
Фото: muslim.uz


Мазкур жоме масжидлар Олтинсой туманида истиқомат қилувчи намозхонлар учун жуда катта туҳфа бўлди, ҳозирда уларнинг қувончи чексиз.