Создать публикацию

Uz

Ўзбекистонда 1 мартдан нотариал бож ставкалари кескин камайтирилди

 

Ўзбекистонда нотариал бож ставкалари ва уларни ҳисоблаш тартиби қайта кўриб чиқилди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 123-сон қарорига биноан давлат божи миқдорларини ҳисоблаш тизими янада соддалаштирилиб, аҳоли учун енгилликлар яратилди.

Хусусан, қуйидаги нотариал ҳаракатлар учун ставкалар камайтирилди:

автомашинани бошқариш ёки сотиш ҳуқуқи билан ишончномаларни яқин қариндошларга берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари, бегона шахсларга берганлик учун эса энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланди. Бунда давлат божи миқдори 1,7 бараварга арзонлашди;

Нотариал бож ставкалари
Нотариал бож ставкалари


автомашиналарни олди-сотди, ҳадя ва айирбошлаш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи автомашинанинг чет элда ёки мамлакатимизда ишлаб чиқарилганлигидан қатъий назар, бир хил белгиланди ва унинг миқдори ўртача 2-5 маротабага арзонлашди;

Нотариал бож миқдори
Нотариал бож миқдори


уй-жойларни олди-сотди, ҳадя ва айирбошлаш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи улар жойлашган аҳоли ҳудудига қараб белгиланди. Бунда, вилоятларнинг чекка туман ва шаҳарларидаги уй-жойлар учун давлат божи 2 баравар арзонлашди;

Нотариал бож миқдори
Нотариал бож миқдори


алимент тўлаш тўғрисидаги келишувлар, гаров, ипотека, лизинг, кафиллик, текин фойдаланиш ва қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи аниқ ва тушунарли миқдорларда белгиланди.

Нотариал бож миқдори
Нотариал бож миқдори


Мазкур қарор лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Нотариал бож миқдори
Нотариал бож миқдори