Создать публикацию

Uz

Уйида сохта 41 миллион евро сақлаган италиялик қўлга олинди

 

Уйида сохта 41 миллион евро сақлаган италиялик қўлга олинди
Уйида сохта 41 миллион евро сақлаган италиялик қўлга олинди


Якшанба куни Италия карабинерлари (отлиқ жандарми) Неаполь якинида сохта пул чиқарувчи фирибгардан қирқ миллион евро пулни мусодара қилди, деб хабар берди Даракчи нашри.


Торре-дель-Грекода яшовчи сохта пул чиқаришда гумон қилинаётган шахснинг уйи тинтув қилинаётганда, омборхона ичида бир нечта сув ўтказмайдиган қопқоқлар билан қаттиқ беркитилган бочкалар карабинерларнинг диққатини тортди.


Улар очилганида карабинерлар 90 та пакетга жойлаштирилган, 50 ва 100 евролик купюралардан иборат, қиймати 41 миллион евро бўлган сохта пулларни топишди.


Банкнотлардан ташқари, бочка ичидан 50 евролик пулларни чоп этувчи ускуна ва синов учун чиқарилган қоғоз пул варақалари топилди.


Маҳаллий ОАВ нинг маълумотларига кўра, мусодара қилинган барча пулларни санаш учун олти киши ва беш соат вақт керак бўлган.