Создать публикацию

Uz

Ногиронларни чув туширган ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

 🇺🇿 Бизга қўшилинг 👇


https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGbbyh7-jOGYrnA1w

Тошкент вилоятининг Пискент тумани ҳокими собиқ ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси икки ногирон фуқаронинг 21 миллион сўмини ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилди.

Президентнинг «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида тумандаги эҳтиёжманд фуқаролардан 2 нафарига уй-жой қуриб берилиши белгиланади. Уйнинг бошланғич тўловини амалга ошириш учун 2017 йили  2-гуруҳ ногирони Н.К. номига пластик карта очилиб, унга 11 миллион сўм ва 2-гуруҳ ногирони О.О. учун онасининг номига очилган пластик картага 10 миллион сўм уй-жой кредитини шакллантириш учун тушириб берилади.

Собиқ туман ҳокими ўринбосари мазкур фуқаролар номига банкда омонат ҳисоб рақами очиб, пластик карталардаги пулни топшириши лозим эди. Аммо у мансабини суистеъмол қилиб, маблағларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборади.

Пискент туман прокуратураси томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг167-моддаси 2-қисми ва 205-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.