Создать публикацию

Uz

Қорақалпоғистонда XII-XIII асрларга тегишли улкан хазина топилди


Қорақалпоғистонда XII-XIII асрларга тегишли улкан хазина топилди
Қорақалпоғистонда XII-XIII асрларга тегишли улкан хазина топилди


27 январь куни Элликқалъа туманининг (Қорақалпоғистон Республикаси) Бўстон шаҳридаги Ойбек кўчасида истиқомат қилувчи Торенияз Қутибаев томорқасидан улкан кўза топиб олди, дея хабар бермоқда ЎзА.


Янгиликдан хабар топган мутахассислар мазкур археологик топилмани кўздан кечириб, кўза XII-XIII асрларга тегишли эканини аниқлади.


– Бу археологик топилма биринчиси эмас. Бўстон шаҳри ҳудудидан илгари ҳам бир неча бор археологик материаллар топилган, – дейди Ўзбекистон Қаҳрамони, археолог Ғайратдин Хўжаниязов. – Маҳаллий халқ эътирофига кўра, қадимда Элликқалъа тумани ҳудудида 50 та қалъа бўлган. Бугунги кунда туманнинг 21 археологик ёдгорлиги давлат рўйхатига олинган. Уларнинг баъзилари Бўстон шаҳри ҳудудида жойлашган. Яъни, милоддан аввалги IV-III асрлар ва милодий XII-XIII асрларга оид бўлган 1-Қаватқалъа ёки Катта Қаватқалъа ва милодий XII-XIII асрларга тегишли 3-Қаватқалъа ёдгорликлари сақланган. 2-Қаватқалъанинг эса ҳовлилари бироз бузилиб кетган.


Архелогик топилма туман марказидаги С.Толстов номидаги музейга топширилди.