Создать публикацию

Uz

Ўзбекистонликлар Россия элчихонасига Кемерово қурбонлари хотирасига гуллар олиб келмоқда

 

Тошкентликлар Кемерово фожиаси қурбонлари хотирасига Россия элчихонаси биноси олдига мотам рамзи бўлган шамчироқлар, гуллар ва ўйинчоқлар олиб келишмоқда. 

Шу билан бирга, Тошкентда ўтказилган халқаро конференцияда бир дақиқалик сукут билан ёдга олишди.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани ўз чиқишида Кемерово қурбонларини хотирлашни таклиф қилди. Ашраф Ғани ўз сўзида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Россия делегациясига ҳамдардлик билдирди.

Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти ва халқига ҳамдардлик билдирганди.

Якшанба куни Кемерово шаҳридаги 4 қаватли "Зимняя вишня" савдо марказида ёнғин содир бўлди. Ёнғин қурбонлар сони 64 нафарга етди, улардан камида 8 нафар болалар. Касалхонада 13 нафар киши қолмоқда.