Создать публикацию

Uz

Сенат мажлисида "Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги қонун кўриб чиқилади

 

Олий Мажлис ўн тўртинчи ялпи мажлиси олдидан Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали.

Хабарда айтилишича, қўмита раиси Фаррух Дадахўжаев бошқарган йиғилишда сенаторлар, тегишли ташкилотлар вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Унда "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги қонуни ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

"Мудофаа доктринаси" ва Ўзбекистон президенти томонидан 2018 йил январда Хавфсизлик кенгаши йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан мудофаа вазири ўринбосарининг соҳада амалга оширилаётган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 14 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" фармонини имзолаганди.

Фармонда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятини ташкил этишнинг устувор йўналишлари, асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди. Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ва манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилувчи махсус ваколатли орган этиб белгиланди.