Создать публикацию

Uz

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Ҳиндистонга боради

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил кузида Ҳиндистонга расмий ташрифи режалаштирилган. 28 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Ҳиндистон Давлат ташқи ишлар вазири Мобашер Жавед Акбар ўртасидаги учрашувда мазкур ташрифга тайёргарликнинг амалий жиҳатлари ва олий даражада бўлажак музокаралар кун тартибига асосий эътибор қаратилди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар қилади.

Суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигининг бошқа масалалари муҳокама қилинди.

Музокараларда Ҳиндистон элчиси Винод Кумар иштирок этди.