Создать публикацию

Uz

Ўзбекистонга зарба берувчи вертолётлар келтирилади

 

Ўзбекистонга зарба берувчи вертолётлар келтирилади
Ўзбекистонга зарба берувчи вертолётлар келтирилади


Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича Россия Федерал хизмати директори ўринбосари Владимир Дрожковнинг маълум қилишича Ереванда ташкил этилган “ArmHiTech-2018” қурол-яроғ кўргазма доирасида Россия ва Ўзбекистон ўртасида шартнома имзоланган


Мазкур шартномага мувофиқ Россия Ўзбекистонга ўндан зиёд “Ми-35” вертолётларини етказиб беради. 


“ Шартнома имзоланди. Эндиликда Ўзбекистонга “Ми-35” вертолётларини етказиб берамиз. Мазкур мамлакат билан ҳарбий-техник ҳамкорлигимиз изчил ривожланмоқда”, деган В.Дрожков кўргазмада журналистларга. 


Хабарда 2016 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишув имзолангани, унга мувофиқ Россия ички нархларда мамлакатимизга қурол-яроғ етказиб бериши эслатилган. 


Маълумот учун: “ Ми-35” вертолёти зарба берувчи ҳарбий-техника ҳисобланади. Унинг учиш тезлиги соатига 300/км.гача етиши мумкин.