Создать публикацию

Uz

Оҳангаронда 13 ёшли ўсмир қиз милтиқдан синглисини отиб қўйди

 

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида 27 март куни вояга етмаганлар билан боғлиқ нохуш ҳодиса қайд этилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Шу куни соат 21:30 атрофида «Ёшлик» маҳалласида яшовчи, 2005 йилда туғилган Н.Эрматова уйда шкаф ичида сақланаётган буваси Д.Эрматовга тегишли тир пневматик милтиғини олиб ўйнаётганда бехосдан милтиқ отилиб кетади. Ўқ қизнинг синглиси, 2012 йилда туғилган Э.Эрматованинг пешонасига тегиб, жароҳат етказди.

Э.Эрматова Тошкент шаҳрида жойлашган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.