Создать публикацию

Uz

Ижтимоий тармоқда ИИВ ходимини ҳақорат қилган икки фуқаро жазога тортилди

 

20 март куни ижтимоий тармоқдаги гуруҳларнинг бирига Тошкент шаҳар ИИББ ходимининг автомобилда телефондан фойдаланаётгани акс этган сурат жойлаштирилганидан сўнг Тошкент ИИББ ходими Абдумўмин А. га нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1281-моддасига («Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши») мувофиқ, ЭКОИҲнинг 2 баравари миқдорида жарима солинди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ сайтида хабар қилинди.

Бироқ ушбу сурат остида қоидабузарни ҳақорат қилиб, ўзгаларнинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситган фуқароларга нисбатан ҳам тегишли тартибда чора кўрилди. Жабрланувчи, Тошкент шаҳар ИИББ ходимининг мурожаатига асосан, Миробод туман маъмурий суди Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи 1972 йилда туғилган Станислав ҳамда Юнусобод туманида яшовчи 1988 йилда туғилган Музаффарнинг ишини кўриб чиқди ва уларга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддасига мувофиқ, ЭКОИҲнинг 5 баравари миқдорида жарима белгиланди.

Тошкент шаҳар ИИББ барча фуқароларга мурожаат қилиб, барчани ҳар бир ишни босиқлик ва ақл билан ҳал қилиш, ўзгаларга нисбатан мулойим ва ҳурматда бўлишга чақирди