Создать публикацию

Uz

Samsung Galaxy Galaxy S9 муваффақиятсизлиги туфайли Note 9 тақдимоти тезлаштирилди


Фото: Galaxy Note 9
Фото: Galaxy Note 9

Жанубий кореялик инсайдерлар Samsung навбатдаги флагмани тақдимотини ёзга белгилаши мумкинлиги ҳақида хабар беришди. Бунга Galaxy S9 смартфонининг муваффақиятсизлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. SamMobile шу ҳақида хабар берди. 

Компаниядаги манбаларга кўра, Samsung компанияси Galaxy Note 9 флагмани тақдимот санасини тезлаштирмоқчи. Релиз куз ойлари бошида эмас, ёз ойлари ўрталарида бўлиши кутилмоқда. Кореялик ишлаб чиқарувчилар Galaxy S9 муваффақиятсизлигидан кейин шу тариқа Apple'га етиб олишмоқчи. Таъкидлаш жоизки, Note линейкасининг аввалги смартфони 23 августда намойиш қилинган, модель 15 сентябрда сотувга чиққан. 

Манбага кўра, флагман 6,38 дюймли OLED-дисплей, икки камера ва биометрик ҳимоя тизимини олиши кутилмоқда. 25 февраль куни намойиш қилинган Samsung Galaxy S9 смартфони бозорда кутилган муваффақиятга эриша олмади. Моделга бўлган дастлабки буюртмалар сонининг нисбатан камлиги ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг янги қурилмага қизиқишлари у қадар кучли эмаслиги шундан далолат бермоқда.